Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда сув таъминоти идораси ходими қарздор истеъмолчи томонидан калтакланди

“Онаси ‘шипирги’ билан, ўғли ключ билан урди”, - дейди жабрланган ходим. Ҳокимлик ходим хонадонга маст ҳолатда бориб, уй эгасини ҳақоратлаганини маълум қилди.

290views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон вилояти Избоскан туманида "Сув таъминоти" МЧЖ ходими қарздор истеъмолчилар томонидан калтакланди. Бу ҳақда "Андижон сув таъминоти" Матбуот хизмати хабар берди. 
Маълум бўлишича, жамиятнинг Исбоскан тумани филиали ходими С.А. истеъмолчилар томонидан юзага келган қарздорликни сўндириш мақсадида манзилларда фаолият олиб боришга жалб қилинган.
А.С. қўшниси Н.М.нинг хонадонига бориб, истеъмолчи (аёл) томонидан фойдаланган тоза ичимлик сувидан 625 минг сўмлик қарздорлиги бўйича талабномани берган вақтида улар ўртасида келишмовчили юзага келган.
Шу пайт аёлнинг ўғли А.С.нинг юзига уриб, тан жароҳати етказган.
“Қўшнимга қарздорлик ҳақидаги талабномани берсам, бизга шунча қарздорликни сен чиқаргансан деб, мен ключ билан солиб ўтирибди. Онаси 'шипирги' билан, ўғли машинанинг ключи билан уриб, тан жароҳати етказди. Унинг орасида бурним синиб, тез ёрдамга келиб, ётдим”, - дейди жабрланувчи.
Избоскан тумани ҳокимлигининг ҳолат юзасидан маълумот беришича, жабрланувчи А.С. қарздор истеъмолчининг хонадонига маст ҳолатда борган. 
Шунингдек, истеъмолчи аёлнинг аёллик шахсиятини камситиб, жанжаллашиб турган вақтида уларни ажратиш учун келган Н.М.нинг ўғли М.М. онасига нисбатан А.С.томонидан қилаётган муомаласига чидолмасдан уни юз қисмига мушти билан бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳамда суд тиббий экспертизасининг хулосасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 52-моддаси (Енгил тан жароҳати етказиш) билан суд муҳокамасига тақдим қилиш чораси кўрилмоқда.
290views0replies
0

Комментарии