Поиск
RUUZ

Происшествия

Марғилонда 62 ёшли эркак бино ертўласида ўлдириб кетилди

Қотилликни 37 ёшли шахс содир этгани аниқланиб, қўлга олинган.

549views0replies
0

UzNews.uz

ИИВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Марғилон шаҳрининг Пичоқчи маҳалласида Хиёбон кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ертўласидан 1960 йилда туғилган фуқаро танасида турли хилдаги жароҳат излари билан, жонсиз ҳолатда топилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро содир этгани аниқланиб, ушланади.
Суриштирувлардан аён бўлишича, гумондор ва жабрланувчи аввалдан таниш бўлган ва жиноят содир этилган жойда бирга спиртли ичимлик ичишган. Шундан сўнг ўзаро жанжаллашиб, бири иккинчисига оғир жароҳат етказган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
549views0replies
0

Комментарии