• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 4 июня 2022

Тошкентда автобус ва Nexia-3 иштирокида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Автобус ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида пиёдани ўтказаётганида Nexia-3 автомашинаси орқасидан келиб урилган.

719
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 16:27 атрофида Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчиси У.О автомобилни кичик халқа йўли кўчаси бўйлаб Бунёдкор шох кўчаси томонга бошқариб бораётиб, белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан ундан олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситаси билан оралиқ масофа сақламаганлиги ҳамда катта тезликда ҳаракатланганлиги сабабли олдидаги пиёдаларни ўтказиш учун тўхтаган "7-Aвтобус саройи" филиалига бириктирилган, MAN русумли, 69-йўналиш ҳайдовчи Х.Х бошқарувидаги автобуснинг орқасига келиб урилган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчиси Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказида вафот этган.

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. "Тошшаҳартрансхизмат" AЖнинг Ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бўлими томонидан хизмат суриштируви ўтказилади.

719
0