Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр тармоқлари корхонаси АЖнинг икки нафар ходими маҳаллий МЧЖга қарашли Гулистонт тумани ҳудудидан ўтувчи Сирдарё ўзанидан қум, шағал қазиб олиш карерига электр энергияси улаб бериш учун 1600 кловат кучланишга эга бўлган бир дона электр трансформатори, 100 дона бетон симёғоч, 17,5 км масофага етадиган юқори кучланишли электр симлари ва бошқа эҳтиёт қимсларни тегишли тартибда расмийлаштирмасдан корхона ҳисобидан чиқариб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 510 млн сўм ва $5 минг талаб қилишган.
ДХХ ходимлари томонидан корхона ходимиларидан бири олдиндан 300 млн сўм ҳамда $5 мингни олган вақтида ушланди.
Сўнгра тадбир давом эттирилиб, у $5 мингни корхонанинг иккинчи ходимига берган вақтида у ҳам ушланди.
Мазкур шахсларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.