Икки ой олдин армияга кузатилган йигит вафот этганлиги ҳақида ижтимоий тармоқда хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Унга кўра, Қашқадарёдаги ҳарбий қисмда хизматни ўтаётган аскар вафот этганлиги ҳолати юзасидан Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилади ва натижаси ҳақида қўшимча хабар қилинади.