Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманининг тоғли Дуоб ва Теракли қишлоғида яшовчи 20 ёшли қиз туғилганидан буён "Шафоатов Олим" дея қайд этилган гувоҳнома билан яшаб юрган.
“Бу қиз туғилганида унга янглишиб, "Шафоатов Олим»"деб ёзилган гувоҳнома бериб юборилган. Аввало, ота-онанинг беқунтлиги, қолаверса, тоғли қишлоқнинг туман марказидан 180 километр узоқда жойлашгани ва марказга бориш қийин бўлгани сабабли бу қизнинг ўғил бола исми ва фамилияси қайд этилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ўзгартирилмай қолиб кетган”, - дейилади хабарда.
Деҳқонобод тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудирасининг айтишича, «Шафоатов Олим» гувоҳномаси билан юрган қизга "Шафоатова Муқаддам Равшан қизи" деб қайд этилган гувоҳномани топширилди.