Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда 3 нафар шахс ЙПХ ходимини ўлдириш билан таҳдид қилди

Улар ходимга тегишли бўлган алоқа воситаси, планшет ва кўкрак нишонини юлиб олиб, қочиб кетишган.

339views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 15 май куни Андижон вилояти Жалақудуқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимини 3 нафар фуқаролар ўлдириш билан таҳдид қилди.
Аниқланишича, ходим хизмати давомида Captiva автомашинасини тўхтатиб, меъёрий ҳужжатларини текшираётган вақтда автомашинанинг давлат рақами бошқа бир автомашинага тегишли эканлиги маълум бўлди.
Ҳайдовчи ушбу тортишувда ўзининг икки нафар танишларини чақириб, ЙПХ ходимига турли хил таҳдидлар қилиб, унга тегишли бўлган алоқа воситасини, планшет мосламасини ва кўкрак нишонини юлиб олиб, воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани прокуратураси томонидан юқоридаги 3 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган. Ҳамда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида учала фуқаролар ушланиб қамоққа олинган.
339views0replies
0

Комментарии