Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда водород газида ҳаракатланувчи транспорт воситаси ишлаб чиқилади

Шунингдек, “Яшил" водород ёқилғисидан иссиқлик ва электр энергиясини олиш қурилмаси яратилади.

316views0replies
0

euroali.ru

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Водород энергетикаси технологиялари соҳасида водородни олиш, сақлаш ва ташиш технологияларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари дастури” Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
Дастурга мувофиқ, қуёшнинг мужассамлашган ёруғлик оқимининг иссиқлиги таъсирида ва катализаторлар ёрдамида водород олиш технологияси яратилади ва унинг асосида 1700 даражагача ҳароратда термокимёвий усулда водород олиш қурилмасининг тажриба намунаси ишлаб чиқилади.
Шунингдек, аммиак ва водородли ёқилғи элементларидан фойдаланган ҳолда водород газида ҳаракатланувчи транспорт воситасининг тажриба намунаси ишлаб чиқилади.
“Яшил" водород ёқилғисидан иссиқлик ва электр энергиясини олишга мўлжалланган тажриба-пилот қурилмаси яратилади.
Таъкидланишича, олиб борилаётган изланишлар натижасида водород ёқилғисидан фойдаланиш қазилма углеводород ёқилғиларидан фойдаланиш жараёнлари билан иқтисодий жиҳатдан рақобатлаша оладиган бўлгандан сўнг, водород энергетикасидан йирик саноат кўламида фойдалана бошланади.
Экспертларнинг прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб жаҳон энергетикасидаги водород энергиясининг улуши 18 фоиз, аср сўнгига келиб 40 фоиздан ортиқни ташкил этиши кутилмоқда.
316views0replies
0

Комментарии