Поиск
RUUZ

Реклама

Prestige travel Вьетнам давлатининг энг гўзал шаҳри бўлмиш Нячанг курортига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

Prestige travel туристик оператори июнь ойининг ўртасидан Вьетнамнинг асосий курорт шаҳри – Нячангга тўғридан-тўғри чартер рейсларни йўлга қўяди.

133views0replies
0

Чиройли табиат, оппоқ қум, илиқ денгиз, кўрфазлар ва курортлар – буларнинг барчаси Вьетнам ҳақида. Энди экзотик саёҳатга жўнаб кетиш ва мамлакатнинг барча гўзалликларидан баҳраманд бўлиш янада осонлашди!
Чунки Prestige travel туроператори Фукуок оролига тўғридан-тўғри рейслар муваффақиятли амалга оширилганидан кейин, Вьетнамга парвозларни қайта йўлга қўйишга қарор қилди. Энди компания Uzbekistan Airways билан ҳамкорликда Нячанг курорт шаҳрига саёҳатларни ташкиллаштирмоқда.
Биринчи рейс 14 июнга режалаштирилган. Кейинги парвозлар ҳар 10 кунда – дам олиш учун энг яхши мавсумда амалга оширилади.
Май ойидан октябрь ойига қадар ҳарорат +30…+32 даража атрофида бўлади ва бу чўмилиш мавсуми учун идеал. Қирғоқ ва денгиздаги сув доимо илиқ бўлади. Асосийси бу даврда кучли намлик ва доимий ёмғир ёғиши ҳолатлари йўқ. Бундай қуёшли об-ҳавода пляжда қорайиш, сув спорт турлари билан шуғулланиш ва кўрфазлар бўйлаб сайрга чиқиш мумкин.
Шунингдек, бу оилавий дам олиш учун идеал вақт ва жой. Курортлар инфратузилмаси болалар билан дам олишга яхши мослаштирилган. Бу ердаги тропик ўрмонлар ичида энг катта кўнгилочар боғлардан бири жойлашган, боғ ҳудудида аквапарк, аттракционлар боғи ва бошқа кўплаб нарсаларни топасиз.
Сув остига шўнғишга ҳали эрта бўлган, лекин уни ўрганишни жуда ҳам хоҳлаётган болалар Вьетнамдаги энг катта – Vinpearl Underwater World океанариумига ташриф буюришлари мумкин.
Фаол сайёҳлар ҳақиқий чангалзорга ёки Меконг денгизи дельтаси бўйлаб экскурсияга боришлари мумкин.
Шопинг қилишни яхши кўрадиганлар бу ерда фақатгина сувенир ва аутентик маҳсулотларни эмас, балки катта гипермаркетларда бренд буюмларни ҳам топишади. Шунчаки дам олишни истаётганлар қуйидаги меҳмонхоналардан кўринадиган ажойиб манзаралардан баҳраманд бўлиши мумкин:
• Vinpearl Discovery Golflink Nha Trang 5*;
• Vinpearl Discovery Sealink Nha Trang 5*;
• Vinpearl Luxury Nha Trang 5*;
• Vinpearl Resort & Spa Nha Trang 5*.
Бундан ташқари, Vinpearl меҳмонхонаси ўзбекистонликлар учун ҳалол ресторан ташкиллаштириш арафасидадир.
Ўзингиз ва яқинларингизга Жануби-Шарқий Осиёга унутилмас саёҳат совға қилинг, чипта ва қизиқарли турларни харид қилишга улгуринг!
Батафсил маълумотни шаҳрингиздаги туристик агентликлардан олишингиз мумкин.
Рейс ва турлар ҳақида маълумот олиш учун: +99895 144-44-44
Манзил: Тошкент шаҳри, Зулфияхоним кўчаси, 12
Реклама ҳуқуқлари асосида
133views0replies
0

Комментарии