Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда укасини ёқиб юборган ака 15 йил 6 ойга қамалди

Укаси онасини ҳақоратлагани сабабли қотилликка қўл урган аканинг суд иши ниҳоясига етди.

451views0replies
0

Видеодан кадр

Ўтган йилнинг ноябрь ойида онасини ҳақоратланишига чидолмаган ака ўз укасининг қотилига айлангани ҳақида хабар берган эдик. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман судида ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши кўриб чиқилди.
Суд ҳужжатларига кўра, 2021 йилнинг 31 октябрь куни айбланувчи укасининг онаси билан жанжаллашиб қолганидан хабар топиб уни излаб йўлга чиқади. Укаси ўртоқлари билан улфатчилик қилаётганини кўриб уни автомашинасига миндириб уйига олиб келади.
Ўша куни қариндошлариникига тўй маросими бўлаётгани боис, ака укасини маст ҳолатда кўчага чиқиб кетмаслиги учун сим билан оёқ қўлини боғлаб молхонага қамаб қўяди ва ўзи тўйга кетади.
Тўйдан ярим тунда қайтган ака тўғри молхонага бориб укасининг қимир этмай ётганига гувоҳ бўлади. Кундузги жаҳл тарқамагани боис ака автомашина билан бирга укасини ёқиб юборади. Тезкор тадбир жараёнида укасининг қотилига айланган аканинг қилмишлари фош бўлди.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман судида укасининг қотилига айланган ака иши бўйича суд иши кўриб чиқилди ва унга нисбатан қуйидаги жазо тайинланди.
Суд ҳукмига кўра судланувчи ЖКнинг 97-модда 2-қисми "ж" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
451views0replies
0

Комментарии