Поиск
RUUZ

Общество

Тарихий объектларда 120 дан ортиқ реклама баннерлари ноқонуний ўрнатилган — Бош прокуратура

Хусусан, Бухоро шаҳрида жойлашган ноёб архитектура ёдгорлигида “гўзаллик салони” реклама баннери ўрнатилиб, объектнинг тарихий кўриниши тўлиқ ёпиб қўйилган.

70views0replies
0

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар қилишича, 5 та қадимий шаҳарда жойлашган 1000 дан ортиқ маданий мерос объектида реклама ва ахборот кўрсатгичлари ўрнатилиши қонунийлиги ўрганилди.
Унда қонунчилик талабларига зид равишда 72 та объектларга 121 та реклама ўрнатилгани аниқланган.
Жумладан, Бухорода 27 та маданий мерос объектида 50 та, Самарқандда 25 та объектда 45 та, Тошкент шаҳрида 18 та объектда 24 та, Хивада 2 та объектда 2 та реклама баннери ўрнатилган.
Хусусан, Бухоро шаҳрида жойлашган ноёб архитектура
ёдгорлиги тоифасига кирувчи XIX асрга оид “Иброҳим Охунд” мадрасасида 6х3 ўлчамдаги “гўзаллик салони” реклама баннери ўрнатилиб, объектнинг тарихий кўриниши тўлиқ ёпиб қўйилган.
Қайд этилишича, пойтахтдаги XX асрга оид “Баҳор” ресторани биносида 7х9 ўлчамдаги “бильярд ва ресторан” реклама баннери ўрнатилиб, бино тарихий кўриниши кўримсиз ҳолатга келтирилган.
Ўрганишлар давомида 53 та объектда ноқонуний ўрнатилган 99 та реклама баннерлари олиб ташланиши таъминланиб, маданий мерос объектлари кўриниши асл ҳолатига қайтарилди.
Шунингдек, 19 та объектда ноқонуний ўрнатилган 22 та
реклама баннерини олиб ташлаш юзасидан мутасадди шахсларга ёзма кўрсатмалар берилди.
70views0replies
0

Комментарии