Поиск
RUUZ

Политика

Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича тузилган комиссиясининг асосий вазифалари маълум қилинди.

420views4replies
4

Халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича Конституциявий комиссия тузиб чиқилди ва комиссиянинг асосий вазифалари белгилаб берилди.
Биринчи вазифа: Таклифларни тўплаш, умумлаштириш, шакллантириш асосида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонун лойиҳасини тайёрлаш;
Иккинчи вазифа: Давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ҳужжатлар, экспертлик хулосалари, статистик маълумотлар ва бошқа ахборотларни сўраб олиш;
Учинчи вазифа: Илмий-тадқиқот муассасалари, олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлари юзасидан тавсияларини, шунингдек, экспертлар хулосаларини олиш;
Тўртинчи вазифа: Конституциявий комиссиянинг ишига давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар вакилларини экспертлар сифатида жалб қилиш;
Бешинчи вазифа: Зарурат туғилганда, манфаатдор давлат органлари ва нодавлат ташкилотларга ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун тақдим қилинган таклифларга асосан, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;
Олтинчи вазифа: Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар бузилиши ҳақида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни тегишли идораларга кўриб чиқиш учун юбориш.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комиссия тузилгани ҳақида хабар берган эдик.
420views4replies
4

Комментарии