Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг Техас штати Ювалде шаҳарчасида содир бўлган отишма оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан президент Жозеф Байденга ҳамдардлик йўллади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 май куни Ювалде шаҳридаги бошланғич мактабда содир бўлган отишмада камида 19 бола ва икки катта одам қурбон бўлди.
Маълумотларга кўра, ҳужум қилган 18 ёшли маҳаллий фуқаро бўлиб чиқди. Жиноят содир бўлган жойга биринчи бўлиб етиб келган патруль ходими уни йўқ қилган.