Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда икки йигит iPhone 11 PRO сотиб олиб, телефоннинг собиқ эгасини унинг интим суратларини тарқатиш орқали шантаж қилишди

21 ва 23 ёшли йигитлар телефон эгасининг суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан $1,5 минг талаб қилишган. Энди улар 3 йилгача қамалиши мумкин.

397views0replies
0

Иллюстрация

Тошкентда шантаж ва товламачиликда гумон қилинган икки нафар йигит қўлга олинди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, 20 ёшли Б. ўзининг iPhone 11 PRO телефонини сотиш учун интернетга эълон жойлаштирган. Шундан сўнг, телефонга харидорлар 23 ёшли В. ва 21 ёшли З. келган.
Учрашув чоғида телефон эгаси пулни олиб, ундаги маълумотларни ўчириш учун телефонни қайтариб беришни сўраганида, харидорлар буни ўзлари қилишларига ишонтиришган.
Орадан бир кун ўтиб харидор Б. қўнғироқ қилиб, телефонда интим суратларни топиб олгани ва уни шарманда қилиш учун интернетга жойлаштирмоқчилигини айтади.
Улар суратларни интернетга жойлаштирмаслик эвазига Б.дан $1,5 минг талаб қилишган. Жабрланувчи $700 пули борлигини айтган. Харидорлар бунга рози бўлишган.
Шундан сўнг, Б. ИИО.га мурожаат қилади. Харидорлар Б.дан пулни олаётган вақтида ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича В.га ва З.га нисбатан ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур моддада кўрсатилган қилмиш учун қонун уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.
397views0replies
0

Комментарии