Поиск
RUUZ

Общество

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Владимир Норов ва Доналд Лу “C5+1” шаклидаги ҳамкорлик, Стратегик шериклик мажлисини ўтказиш ва Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишди.

51views0replies
0

ТИВ

Бугун, 24 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов мамлакатга ташриф буюрган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашув ўтказди.
Америка томони Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ўзгаришларни, шунингдек, мамлакатнинг амалий ва очиқ ташқи сиёсат йўлини юксак баҳолади. АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнига фаол кўмаклашишга тайёрлиги таъкидланди.
Сўнгги йилларда сиёсий мулоқотни фаол тус олгани мамнуният билан қайд этилди. Йиллик маслаҳатлашувлар механизмини Стратегик шериклик мулоқотига айлантириш тўғрисидаги қарор ва унинг биринчи мажлиси 2021 йили Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтказилиши икки томонлама алоқалар тарихида муҳим воқеа бўлди ва томонларнинг ўзаро ҳамкорликни комплекс ривожлантиришга тайёрлигини кўрсатди.
Ўзбекистон ва Қўшма Штатларнинг инфратузилма, энергетика, транспорт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳаларида аниқ натижаларга эришиш мақсадида “C5+1” шаклидаги ҳамкорликни давом эттиришдан манфааотдорлиги қайд этилди.
Минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш, ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва унинг иқтисодий тикланишига ёрдам берадиган лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.
51views0replies
0

Комментарии