Поиск
RUUZ

Реклама

Архитектура «марвариди»: Тошкентда Skyline Towers премиум резиденциясининг қурилиши якунланмоқда

Тошкентда Skyline Towers премиум тоифадаги клуб уйининг қурилиши якунланмоқда. У Design House студияси томонидан лойиҳалаштирилган.

144views0replies
0

Skyline Towers - умумий маънода шунчаки турар жой мажмуаси эмас. Бу премиум резиденция бўлиб, унда яшаш беш юлдузли меҳмонхонада яшаш билан баробар. Бу ерда ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма нарса тақдим этилади.
Архитектура ҳақида
Лойиҳа бутунлай бионик услуб концепциясига асосланган. Фасад табиий жилоларда яратилган: бу композит панеллар ва олтин элементлар иштирокидаги марварид безаклардир.
Ёруғлик ва об-ҳаво шароитларига қараб, уй ҳар доим турли кўринади. Тонгда оч пуштидан олтин ранггача ялтираб туради, кун ўртасида қуёш билан тўйинган бинафша-қизил рангларни тақдим этади.
«Оқ марваридлар шарофати билан, биз турар жойни табиат билан бирлаштирамиз. Бу куннинг вақтини акс эттирадиган миноралардир. Қуёш ботиши ва чиқиши, яхши ва ёмон об-ҳаво шароитида - уй ҳар доим турли жилода бўлади. Дунёга машҳур Тож Маҳал саройида ҳам худди шундай фалсафа сингдирилган», - дейди Design House студиясининг асосчиси Любовь Сафронова.
Ёпиқ ҳовли ва ерости автотураргоҳи
Skyline Towers клуб уйи атрофни тинч ва ёпиқ қилиб турадиган Нукус кўчасининг иккинчи линиясида жойлашган. Бу ерга фақат мажмуа аҳолиси кириши мумкин. Пиёда етиб оладиган яқинликда қулайлик учун керак бўлган ҳамма нарса бор: супермаркетлар, фитнес-марказлар, болалар боғчалари ва мактаблар, тиббиёт марказлари, шунингдек, марказий Миробод бозори. Бундан ташқари, Skyline Towers’нинг биринчи қаватида дўкон ва кафелар очилади.
Биноларнинг ўзи стилобатда қурилган. Бунинг ёрдамида барча резидентларни автомобиль қўйиш жойлари билан тўлиқ таъминлайдиган икки қаватли ерости тўхташ жойини яратиш ва автомобилларсиз ёпиқ ҳовлини ташкил қилиш мумкин бўлади.
Ҳовлида уч даражали лаундж-зона ҳамда очиқ ҳавода дам олиш ва сайр қилиш учун жойлар бўлади. Энг кичик резидентлар эса замонавий хавфсиз ўйин майдончасида вақт ўтказиш ва дўстлар орттириш имкониятига эга бўлади.
Томда терраса ва бассейн
Skyline Towers томида яна бир ўзига хос дам олиш маскани - клуб уйнинг барча резидентлари учун очиқ терраса бўлади. Ҳудудда барбекю, ёзги ошхона, каминли дам олиш жойи, болалар майдончаси, шунингдек, бар ва шезлонг, сауна, ҳаммом ва СПА-зонага эга инфинити-бассейн бўлади.
«Бу томида инфинити-бассейн ва СПА-зона бўлган Ўзбекистондаги биринчи иншоотдир. Бассейн ичида пойтахтнинг бутун марказий қисмини кўришингиз мумкин - бу 13-даражадан ажойиб панорама кўринишдир», - деди Любовь Сафронова.
Клуб қавати
Skyline Towers резидентларининг катта имтиёзларидан бири клуб қавати бўлади. У 390 кв. метр бўлиб, у ерда фақатгина мажмуа аҳолиси исталган мавсумда вақт ўтказишлари мумкин.
Клуб қаватига қуйидагилар киради:
1. Замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган, душ ва кийим алмаштириш хоналарига эга машқ зали.
2. Болалар клуби — ўқитилган энагалар болаларни кузатиб турадиган хона. Ўзига хослиги шундаки, у тасаввур ва ностандарт фикрлашни ривожлантиришга қаратилган бўлади.
3. Катта бизнес учрашувлар жойи — ҳар қандай резидент уни олдиндан банд қилиб, учрашув ёки тақдимот ўтказиши мумкин.
4. Муваффақиятли иш учун зарур бўлган ҳамма нарсани тайёрлаш мумкин бўлган ва офис жиҳозлари билан жиҳозланган мини-офис.
Апартаментлар
Skyline Towers — бу 55 квадрат метрдан 186,6 квадрат метргача бўлган кам сонли ҳашаматли хонадонларга эга иккита 12 қаватли миноралардир. Бир квадрат метр нархи 13,9 млн сўмдан бошланади. Ҳар бир хонадонда шифт баландлиги 3,4 м ва эркин планировкага эга. Бундан ташқари, хонадонларда «Ақлли уй» тизимини ўрнатиш имконияти мавжуд.
Шунингдек, Design House студияси сизнинг янги уйингизни орзудаги уйга айлантиришга ёрдам беради. Мутахассислар жамоаси мижознинг ҳар бир сўрови ва хоҳишига индивидуал ёндашади ва хонадонларни кундалик фойдаланиш учун қулай қилади.
«Мижозларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда, дизайн лойиҳаси кейинчалик ишлаб чиқиш учун тўғриланади ёки тасдиқланади. Биз якуний истеъмолчи керакли натижани олишини таъминлашга интиламиз», — деди Design House студиясининг асосчиси.
Skyline Towers барчани дизайн лойиҳасини тақдим этиш учун савдо офисига таклиф қилади. Бу ерда мутахассислар ҳар бир планировканинг барча хусусиятлари ҳақида айтиб беришади ва қулай вариантни танлашга ёрдам беради. Савдо офисида бўлғуси уй муҳитини ҳис қилишингиз мумкин: мажмуа лоббисидан ўтиб, шоурумдаги апартаментларнинг имкониятларидан баҳраманд бўлиш мумкин.
Хонадонларга кўчиб кириш 2022 йилда бошланади.
Қўшимча маълумотларни (+998) 55-500-00-77 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.
Манзил: Катта Миробод, 4-йўлак, 72А.
Сайт: sky-line.uz 
Реклама ҳуқуқлари асосида
144views0replies
0

Комментарии