Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбек–қирғиз чегарасида икки мамлакатни боғловчи ерости туннели топилди

Ер ости туннелининг узунлиги 270 метрни ташкил қилади. Туннель топилган ҳудуд эгасига нисбатан текширув бошланган.

801views0replies
0

knews.kg

Ўш вилояти Қора-Сув тумани Телман қишлоғида Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғловчи узунлиги 270 метр бўлган ер ости туннели топилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб Knews.kg нашри хабар берди.
Қайд этилишича, туннель 15 метр чуқурликда қазилган, кириш ўлчамлари 1,8, кенглиги 1,5 метр. Кириш жойидан чегара чизиғигача бўлган масофа 40 метрга етади.
Туннель топилган ҳудуд эгаси М.А.М.га нисбатан ҳозирда Жалолобод вилоятидаги Қизил-Жар руҳий касалликлар шифохонасида ётгани сабабли ақли расолиги юзасидан иккинчи экспертиза ўтказиш режалаштирилган.
Ҳозирда қурол-яроғ ва жиноят ашёларини олиб қўйиш ишлари олиб борилмоқда.
801views0replies
0

Комментарии