25-27 январь кунлари содир бўлган ягона электр тармоғида авария натижасида юзага келган электр энергия таъминотидаги узилиш сабаб истеъмолчиларга 4,5 млрд сўм пул қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар қилди.
Январь ойида блэкаут оқибатида табиий газ таъминотида вужудга келган узилишлар сабабли “Тошиссиққуввати” ДУК томонидан истеъмолчиларга белгиланган талабларга мувофиқ иссиқлик таъминоти етказиб бермаслик ҳолати аниқланган.
Натижада, “Тошиссиққуввати” ДУКга берилган топшириққа асосан абонентларга 4,5 млрд сўм белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган.
Худди шу каби ўрганишлар республиканинг 9 та ҳудудларда ҳам амалга оширилиб, унинг натижасида 1 млрд 222 млн сўм ортиқча олинган маблағлар аниқланиб, бугунги кунда ушбу маблағлар истеъмолчиларга қайта ҳисоб китоб қилиб берилиши таъминланган.