Поиск
RUUZ

Происшествия

Сирдарёда 17 ёшли қиз ўзини осиб қўйди

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

513views0replies
0

UzNews.uz

Сирдарё тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 20 май куни келиб тушган хабарига кўра, Сирдарё тумани, "Адолат" МФЙ, Нурли йўл кўчасида яшаган вояга етмаган 2005 йилда туғилган Р.Р жорий йилнинг 20 май куни соат 10:00 атрофида яшаш хонадонининг молхонаси шифтига арқон билан бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.
Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Воқеа жойидан Р.Р ўзини осишда фойдаланган арқон ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
513views0replies
0

Комментарии