Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда Cobalt'нинг пиёдани уриб кетишига сабабчи бўлган Spark ҳайдовчиси ушланди

Қоидани бузган ҳайдовчи воқеа жойидан қочганди. Унинг шахсига аниқлик киритилиб, “права”сиз машинани бошқаргани маълум бўлди. 

554views2replies
0

Тошкенрт шаҳар ИИББ Матбуот хизмати

Аввалроқ, Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида 49 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt унинг йўлини тўсиб, қайрилиш жойидан бурилган Spark сабаб йўл четида турган пиёдани уриб юбргани ҳамда Spark ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар қилгандик.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, давлат рақамлари 10 L 690 WA бўлган Spark топилган. Аниқланишича, мазкур автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 39 ёшли С.И. бошқарган.
Ҳозирга вақтда унга нисбатан МЖтКнинг 128-моддаси 2-қисми (БҲМнинг 10 баравари — 2 млн 700 минг сўм жарима ) ҳамда 135-моддаси 2-қисми (БҲМнинг 5 баравари — 1 млн 350 минг сўм жарима) бўйича баённома расмийлаштирилди. Автомобиль жарима майдончасига жойланди.
"Мазкур факт асосида олиб борилган терговолди ҳаракатлари давом этмоқда. Фактлар аниқлангач, йўл-транспорт ҳодисасининг барча иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади", - дейилади хабарада.
554views2replies
0

Комментарии