Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Cobalt ҳайдовчиси Spark’дан қочиб, пиёдани уриб кетди — видео

ЙТҲ содир бўлишига алоқадор Spark ҳайдовчисига нисбатан текширув ишлари олиб борилмоқда.

847views0replies
0

видеодан кадр

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 11:00 ларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида 49 ёшли ҳайдовчи К.К. Cobalt автомобилида ҳаракатланиб кетаётиб қайрилиб олиш жойида йўлига чиқиб кетган Spark’га урилиб кетмаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва йўл четида турган 24 ёшли П.Б.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда П.Б. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳолат содир бўлишига алоқадор бўлган Spark ҳайдовчисига нисбатан текширув чоралари кўрилмоқда.
847views0replies
0

Изоҳлар