Аввалроқ, ижтимоий тармоқда фуқаро Spark'нинг ойнасидан танасини чиқариб, операторлик килаётгани тасвирланган видоелавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шундан сўнг, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилганда, 2021 йил 5 октябрь куни соат 16:30 ларда Янгиҳаёт тумани ҳудудида содир бўлганлиги аниқланди.
Йўловчи сифатида қоидани бузган 21 ёшли М.М.га нисбатан МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисми (БҲМнинг 1 баравари — 270 минг сўм) тартибида баённома расмийлаштирилди.
Бундан олдин Matiz'нинг эшигига осилиб, сураткашлик қилган оператор жазолангани ҳақида хабар бергандик.