Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда Matiz'нинг эшигига осилиб, сураткашлик қилган оператор жазоланди

ИИББ ҳолатга изоҳ берди. Автомобиль ҳайдовчиси жаримага тортилди.

313views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Matiz ҳаракатланаётган вақтида унинг эшигига осилиб, суратга олиш ишларини қилаётган оператор ҳақида хабар тарқалганди.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди.
Аниқланишича, ҳолат 2021 йил 9 октябрь куни соат 14:00 да рўй берган. 
Matiz автомобилини ишончнома асосида 22 ёшли Жасур Х. бошқарган, суратга олиш ишини бажарган йўловчи эса 27 ёшли Умаржон Э. бўлган.
Маълумот берилишича, йўловчига нисбатан МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисми (БҲМнинг 1 баравари— 270 минг ) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомобиль ҳайдовчиси ҳам жаримага тортилди.
313views0replies
0

Изоҳлар