Поиск
RUUZ

Спорт

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерациясидаги фаолиятини тўхтатди

Бунга Европа Иттифоқи томонидан киритилган санкциялар сабаб бўлди.

256views0replies
0

Риа Новости

Европа Иттифоқи томонидан киритилган санкциялардан сўнг Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерациясидаги фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда (FIE) матбуот хизмати хабар берди.
"Жорий йилнинг 28 февралида мен Европа Иттифоқи томонидан киритилган санкцияларнинг нишони бўлдим. Мен бу қарорнинг инсофсизлигига ишонаман, санкциялар учун асослар менинг шаъним, ҳалоллигим ва ишбилармонлик обрўйимга путур етказувчи сохталаштирилган ва асоссиз айбловлардир. Мен барча қонуний имкониятлардан фойдаланаман. Менинг шаъним ва обрўйимни ҳимоя қилиш демакдир. Шу муносабат билан мен Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти сифатидаги ваколатларимни тўхтатаман”, — деди Алишер Усмонов.
Маълумот ўрнида, Алишер Усмонов (FIE)ни 2008 йилдан буён бошқариб келган. 2012, 2016 ва 2021 йилларда федерациянинг президенти сифатида қайта сайланган. 2001-2009 йилларда Россия қиличбозлик федерациясини, 2005-2009 йилларда эса Европа қиличбозлик конфедерациясини бошқарган.
Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайлангани ҳақида хабар берган эдик.
256views0replies
0

Комментарии