• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 марта 2021

Uzbekistan Airways юк олиб ўтиш қоидаларини ўзгартирмоқда

Энди олиб ўтиладиган бепул юк меъёрлари оғирлигига қараб эмас, юклар сонига кўра ҳисобланади.

1093
0
UzNews.uz

28 мартдан Uzbekistan Airways барча йўналишларда Piece Concept (юклар сонига кўра) тартиби бўйича олиб ўтиладиган юк меъёрларини киритмоқда. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.  

Мазкур тартиб Ўзбекистон – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларига нисбатан татбиқ қилинмайди.

Бизнес синфи:

– 3 ўлчов суммаси бўйича 32 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган юк, (INF) ўрни берилмаган чақалоқ учун 3 ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган юк;

Иқтисод синфи:

– 3 ўлчов суммаси бўйича 23 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган юк, (INF) ўрни берилмаган чақалоқ учун уч ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган юк;

Қўл юки:

Иқтисод синфи – 1 ўрин учун 8 кг;

Бизнес синфи – 1 ўрин учун 10 кг.

Қўл юки ўлчами уч ўлчов суммаси бўйича 115 смдан ошмаслиги лозим.

Истисно ҳолатлар:

Ўзбекистон – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларида олиб ўтиладиган юк меъёри Weight concept (оғирлигига кўра) тартиби бўйича амал қилади. Шу билан бирга Истанбул/Дубай/Шаржага/дан бўлган ўтувчи халқаро йўналишларда олиб ўтиладиган юк меъёри PC бўйича қўлланилади (истисно Ўзбекистоннинг шаҳарларига/дан – Истанбул / Дубай / Шаржа ва орқага қайтиш ўтувчи йўналишларида олиб ўтиладиган юк меъёри Weight concept тартиби бўйича қўлланилади);

Нью-Йорк ва Пекин учун олиб ўтиладиган юк меъёри ўзгаришларсиз қолади (истисно Тошкент - Нью-Йорк ва орқага қайтиш йўналишида 2021 йил 28 мартдан сотув учун қайтарилмаслик шарти билан иқтисод синфи тарифлари бўйича 23 кгдан ортиқ бўлмаган 1 PC олиб ўтиладиган юк меъёри белгиланади).

Чиптани сотиб олишда тарифларни қўллаш шартлари ва қоидалари билан танишиб чиқиш сўралмоқда.

1093
0