• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 29 марта 2021

Тошкентда номаълум шахслар блогер Миразиз Бозоровни калтаклади

Ҳолат бўйича ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тан жароҳати етказганлар аниқланмоқда.

3294
0
Тимур Карпов / "Фергана"

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 28 март куни тахминан соат 22:45 ларда Миробод тумани Афросиёб кўчасида 3 нафар номаълум шахс 1991 йилда туғилган Миразиз Бозоровни уриб тан жароҳати етказган.  

М. Бозоров шифохонага ётқизилган. Тиббий маълумотга кўра, фуқарода бош мия очиқ ва ёпиқ жароҳатлари, ўнг қош соҳаси йиртилган жароҳати, кўкрак қафаси ва қорин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, ўнг оёқ болдир суяги очиқ синиши жароҳатлари қайд этилган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда М. Бозоровга нисбатан тан жароҳати етказган номаълум шахсларни аниқлаш мақсадида тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3294
0