Поиск
RUUZ

Общество

“Avto 60 oy” масъулларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

МЧЖ раҳбари Ж. Баҳодиров 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Етказилган моддий зарар солидар тартибда ундирилиб, пропорционал тартибда жабрланувчиларга тақсимлаш белгиланди.

810views0replies
0

tergov.uz

Бугун, 29 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида “Avto 60 oy” МЧЖнинг 5 нафар масъулларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.  
Суд ҳукмига кўра, МЧЖ раҳбари Ж. Баҳодиров Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбли деб топилиб, узил-кесил ўташ учун 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Қолган масъуллар турли муддатларга (5-7 йил) озодликдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бир нафари эса айбсиз деб топилиб, жазодан озод қилинди.
Жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчилардан солидар тартибда ундирилиши ҳамда жиноят иши юзасидан хатланган пул маблағлари ва мол-мулк сотувидан тушган пулларни пропорционал тартибда жабрланувчиларга тақсимлаш белгиланди.
Аввалроқ, МЧЖ масъуллари 19 мингдан ортиқ фуқародан алдов йўли билан қарийб $5 млн ўзлаштириб олгани маълум қилинганди.
810views0replies
0

Комментарии