Воқеа жорий йилнинг 24 январь куни соат тахминан 19:00 атрофида Самарқанд шаҳри Қўшчинор маҳалласида содир бўлган.
Аниқланишича, мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб келган 2007 йилда туғилган Ў.А. маҳалладоши Б. Ҳамидов кўчасида келаётган 1968 йилда туғилган фуқаро Ф.Р.нинг бош қисмига тепиб, ҳодиса жойини тарк этган.
Ҳолатни Ў.А.нинг таниши 2006 йилда туғилган Р.К. тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Ҳолат юзасидан вояга етмаган Ў.А.нинг ота-онасига нисбатан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Айни дамда Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.