Поиск
RUUZ

Общество

"Билайн" интернет хизматлари вақтинча ишламай қолди

Компания бу ҳолатга изоҳ берди.

217views0replies
0

Яндекс

Жорий йилнинг 28 январь куни "Билайн" алоқа компанияси интернет хизматлари ишламай қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Компания ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Бугун, 28 январь куни "Unitel" МЧЖ маълумотлар узатиш тармоғининг таянч коммутаторларида дастурий таъминотдаги носозлик туфайли тармоқда соат 9:42 дан 10:21 гача Интернет хизматлари ишламаслиги кузатилди.
Компаниянинг маълум қилишича, айни вақтда мазкур носозлик бартараф этилган.
Ўзкомназорат давлат инспекция томонидан "Unitel" МЧЖга келгусида бу каби ҳолатларнинг такрорланишини олдини олиш чораларини кўриш юзасидан тегишли кўрсатма берилди.
217views0replies
0

Комментарии