Поиск
RUUZ

Криминал

Қаршида ҳайдовчи 2 нафар қизни уриб, ҳодиса жойидан қочиб кетди — видео

Суриштирув олиб борилиб ҳайдовчи топилди ва унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси берилди.

664views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 19 март куни соат 15:20 ларда, Қарши шаҳрида Samsung савдо маркази рўпарасида, Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган Д.Б. ва М.Б.ларни уриб юборади.
У биринчи тиббий ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган. Пиёдалар Б.Д. ва М.Б.лар енгил тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилишган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб ҳайдовчи аниқланган. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.
Суд томонидан ҳайдовчи Ш.Н. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 133 (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) ва 137-моддалари (йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган дея топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
664views0replies
0

Комментарии