Тергов департаменти хабарига кўра, 2 апрель куни Самарқанд шаҳрида 21 ёшли Ситора А. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, товламачалик ҳолати ҳақида маълум қилади.
Аниқланишича, институтда ўқитувчи бўлиб ишловчи таниши Ситорага тегишли шахсий фотосуратларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслик учун 400 АҚШ доллари талаб қилади.
27 ёшли Вохид Ф. 2 апрель куни соат 13:00 $400 ни Ситора А.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича Вохид Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Бекобод ва Наманганда ҳам шунга ўхшаш товламачилик ҳолатлари аниқланганди.