Излаш
RUUZ

Криминал

Қиз йигит билан танишиб, сўнг ёзишмаларини тарқатмаслик эвазига 1000 доллар талаб қилди

У Telegram’да аввал бир аккаунт орқали яқиндан гаплашиб, сўнг бошқа аккаунт орқали “шантаж” қилган.

1170views0replies
0

Тергов департаменти

Наманган вилоят ИИБ бошлиғи номига 27 ёшли Ҳасанбой Қ. ариза билан мурожаат қилиб, товламачилик ҳолати юзасидан маълумот беради.
Аниқланишича, Ҳасанбой Қ. 2021 йил март ойида “Наманган Давлат университети” талабаси “Юлдуз” билан Telegram орқали танишиб қолади ва у билан ишқий муносабатларга киришиши ҳақида ёзишмалар олиб боради.
Кейинчалик Ҳасанбой Қ.га ўзини “Ойдина” деб таништирган шахс “Юлдуз” билан ўртасидаги ёзишмаларни интернет тармоғига чиқариб, оила-аъзоларига маълум қилиш билан таҳдид қилиб, ёзишмаларни тарқатмаслик учун 1 000 АҚШ доллари беришни талаб қилган.
Аризачидан ушбу пулларни Чортоқ тумани Заргар кўчасида С.А. исмли фуқаро олаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Ҳасанбой Қ.дан 1 000 АҚШ долларни олган С.А. “Юлдуз”нинг яқин дугонаси эканлигини, унинг илтимоси билан бу пулларни олганлигини маълум қилади ва тадбир давомида 21 ёшли Юлдузхон А. товламачилик йўли билан қўлга киритилган пулларни С.А.дан олган вақтида ушланади. Суриштирувда “Ойдина” ва “Юлдуз” ҳам унинг ўзи эканлиги аниқланган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Юлдуз А.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.  Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.
1170views0replies
0

Изоҳлар