7 апрель куни соат 09:45да Яккасарой тумани Катта Миробод кўчасида 28 ёшли Lacetti ҳайдовчиси А.И. светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаб турган Spark ва Matiz автомобиллари билан тўқнашган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тўқнашувдан сўнг Lacetti бетон устунга урилган. 24 ёшли А.К. бошқарувидаги Matiz эса ағдарилиб, 30 ёшли Б.Т. бошқарувидаги Isuzu йўловчи автобусига тўқнашган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида автобус йўловчилари жабрланмаган. Lacetti ҳайдовчиси ва Spark йўловчиси тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.