Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда зўрланган ўқувчи қиз бўйича расмий муносабат берилди

17 ёшли қизни зўрлаган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш қарори бекор қилинган ва  қўшимча терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Масъул ходимларга нисбатан хизмат текшируви ҳам тайинланган.

1532views0replies
0

Тергов департаменти

Аввалроқ, Сурхондарёда ўқувчи қиз зўрлангани, 14 ойдан бери Термиз шаҳар ИИБ чора кўрмаётгани, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳолатни назоратга олгани ҳақида хабар бергандик.  
Тергов департаменти ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2003 йилда туғилган қиз (С.Ч.) 1994 йилда туғилган таниши (Б.Э.) томонидан 2020 йилнинг январида Термиздаги рестораннинг қоровулхонасида зўрланган.
2020 йил 18 март кунги суд-тиббий экспертиза хулосасида фуқаро С.Ч.нинг баданида тан жароҳатлари ва уларнинг излари аниқланмаган, қизлик пардасининг анатомик бутунлиги бузилган, лекин ҳодиса анча олдин бўлганлиги сабабли бузилиш муддатини аниқлашнинг имконияти йўқлиги кўрсатилган.
2021 йил 16 март куни Б.Э.нинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги асоси билан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Термиз шаҳар прокуратураси томонидан жорий йил 5 апрель куни жиноят иши қўзғатишни рад этиш қарори бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ўтказиш учун Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБга юборилган ва юритувга олинган.  
Мазкур ҳолат бўйича ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти кўрсатмасига биноан, масъул ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан 06.04.2021 йилда судга оид қайта комиссион тиббий экспертиза тайинланиб, тўпланган ҳужжатлар ССВнинг Республика суд-тиббиёт экспертиза илмий-амалий марказига юборилган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1532views0replies
0

Комментарии