Излаш
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда ўқувчи қиз зўрланган. 14 ойдан бери Термиз шаҳар ИИБ чора кўрмайди – Сенат

16 ёшли қизнинг ота-онаси Термиз шаҳар ИИО ФМБга бир йилдан бери мурожаат қилиб келган. 

2626views0replies
0

UzNews.uz

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Б.Э. исмли шахс 2020 йилнинг январь ойида 16 ёшли вояга етмаган (мактаб ўқувчиси) қизнинг ожизлигидан фойдаланиб номусига теккан. Бундан ташқари, бу ҳолат қизни зўрлагани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилиш билан қўрқитилиб, такроран содир этилган.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасига кўра эса, ушбу жиноятни содир этган шахсга нисбатан қарийб 14 ойдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан қонуний чоралар кўрилмаяпти. 
“Зўравонликка нисбатан 14 ойдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБ томонидан қонуний чора кўрилмай келинмоқда. 
Бу ота-онани, қолаверса, мазкур воқеадан хабардор бўлган одамларнинг ички ишлар органи тизимига нисбатан ишончсизлик кайфиятини кучайтириши табиий”, - дейилади Сенат Қўмитаси маълумотида.
Қайд этилишича, жабрланувчи қизнинг ота-онаси бир йилдан бери Термиз шаҳар ИИО ФМБга ва бошқа маъмурий идораларга мурожаат қилиб келган. Бироқ барча мурожаатлари эътиборсиз қодирилган. Улар сўнгги чора сифатида Сенатга мурожаат қилган. 
Айни вақтда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан мазкур тергов иши ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилиши ҳамда якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши назоратга олинган. Тергов якуни бўйича қўшимча ахборот берилади. 
2626views0replies
0

Изоҳлар