Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентга олиб келинаётган келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Аввалроқ, Қашқадарёда эшак сўйиб сотаётган шахслар қўлга олингани ҳақида маълум қилинган эди.

994views0replies
0

Самарқанд вилояти ИИБ

2021 йилнинг 4 апрель куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва Давлат ветеринария хизмати ходимлари ҳамкорлигида “Қашқадарё – Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Нексия тўхтатилиб текширилганда, юкхонаси ҳамда салон қисмида ветеринария-санитария талабларига зид равишда келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 240 кило оғирликдаги гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқли эканлигини текшириш мақсадида ундан намуналар олиниб, ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда эшак сўйиб сотаётган шахслар қўлга олингани ҳақида маълум қилинган эди.
Бундан ташқари, жорий йил 29 март куни Наманганда сомса учун олиб кетилаётган 200 кило истеъмолга яроқсиз гўшт ҳам тўхтатиб қолинганди.
994views0replies
0

Комментарии