Аввалроқ, Наманганда 31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТТнинг 6 ёшли тарбияланувчиси У.Ҳ. 65% куйиш билан тан жароҳати олиб, вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Мактабгача таълим вазирлги Ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаеванинг маълум қилишича, ўз ишига масъулиятсизлик билан қараган барча мутасаддилар ишдан олинган.
Хусусан, болалар гуруҳида ишлаётган барча ходимлар ишдан бўшатилган. Шунингдек, 7 апрель куни МТТ мудираси, катта ҳамшира ва қўриқчи ўз лавозимидан озод қилинган.