Жорий йилнинг 6 октябрь куни Самарқанд вилоятида 10 яшар болани автомобиль уриб кетди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати.
Аниқланишича, булунғурлик 21 ёшли ҳайдовчи ишонч қоғози билан Nexia'да туман ҳудудидаги йўлда юқори тезликда ҳаракатланиб келаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 10 ёшли болани уриб юборган.
Шу тумандаги 54-мактабнинг 3-синфида ўқиган болакай тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этди.
Ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув олиб борилмоқда.