Поиск
RUUZ

Криминал

“Жасур Умиров иши”ни ёпди-ёпди қилган терговчилар жазоланди

Улар хонанданинг иши бўйича дастлаб жиноят иши қўзғатишни рад этишган.

1412views0replies
0

UzNews.uz

Самарқанд вилояти прокуратураси қўшиқчи Жасур Умировга нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича дастлабки қарор қабул қилган ходимлар ҳаракатига берилган ҳуқуқий баҳо натижаларини маълум қилди.  
Унга кўра, “Жасур Умиров иши” бўйича вояга етмаган Ш.М.нинг номусига тегилганлиги ҳолати бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказган Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчисининг ҳаракатлари бўйича Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган ва терговчининг далилларни сохталаштирмагани, кўрсатувларни ўзгача тарзда қайд этмагани, терговга қадар текширув ҳаракатларида иштирокчиларнинг кўрсатувларини ўзларининг сўзларидан ёзиб олганлиги аниқланган.
Шу сабабли, унга нисбатан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.  
Аммо ушбу терговчи ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли унга нисбатан вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.
Шунингдек, мазкур ҳолатда идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига ҳам “Ҳайфсан”, туман ИИБ бошлиғига эса “Танбеҳ” интизомий жазоси қўлланилган.
Вилоят ИИБ ТБ бошлиғининг ўринбосари лавозимдан озод қилинганлиги билан чегараланилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 2 февраль куни Жасур Умировнинг вояга етмаган Ш.М.ни мажбурлаб, номусига текканлиги ҳолати ўз исботини топиб, у ва бошқалар ЖКнинг 118-моддаси билан тегишли жазоларга тортилган.
Кейинчалик жиноят иши томонларнинг шикояти асосида Самарқанд вилоят суди томонидан аппеляция тартибида кўриб чиқилиб, ҳукм кучида қолдирилган.
1412views0replies
0

Комментарии