Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг дастлабки партияси етиб келди

Ушбу вакцинанинг ярмини тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирган. 

659views0replies
0

ССВ

Бугун, 23 апрель куни Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати маълум қилди.
Вакцинани етказиб беришда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берган.
Хабарда айтилишича, февраль ойининг ўрталарида Ўзбекистон Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинасидан Ўзбекистонда оммавий фойдаланиш учун сертификатлади ва тасдиқлади. 
Ушбу вакцинани сертификатлаш жараёни ишлаб чиқувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан сўнг бошланди. 
Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган “Спутник V” вакцинасининг ярмини Aлишер Усмонов молиялаштирди. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда апрель-июнь ойларида 4 миллионга яқин фуқаро COVID-19га қарши эмлаш режалаштирилган эди. 
2021 йил охирига келиб, бу кўрсаткич 7 миллионга ёки мамлакат аҳолисининг тахминан 20 фоизигача ўсиши мумкин. 
659views0replies
0

Комментарии