Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик боксчи қиз жаҳон чемпиони бўлди

Нигина Ўктамова ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди. 

923views0replies
0

МОҚ

Полшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида ўзбекистонлик Нигина Ўктамова (-54 кг) финалда украиналик Кристина Лакичукни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чемпион бўлди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
Нигина Ўктамова ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчига айланди. 
Финалга чиққан яна бир боксчимиз Моҳинабону Aбдуллаева (-64 кг) эса россиялик Aзалия Aминевага ютқазиб қўйди.
Ўзбекистонлик қизлар якунда Жаҳон Чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан тугатди.
923views0replies
0

Комментарии