• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 апреля 2021

Тошкентда 16 ёшли Nexia ҳайдовчиси юк машинасига урилиб кетди

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва 16 ёшли йўловчи касалхонага олиб борилган.

789
0
ИИВ ЙҲХББ

22 апрель куни тахминан соат 21:00 да Сергели туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли Nexia ҳайдовчиси С.А. йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган 27 ёшли Б.Қ. бошқарувидаги DAF русумли юк машинасининг орқа томонига урилган.

ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва 16 ёшли йўловчи А.Р. касалхонага олиб борилган.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

789
0