Поиск
RUUZ

Криминал

Бош прокурор жиноятлари ортидан 12 млрд сўм, 14 та хонадон, 43 та автомобиль орттирган ҳоким ўринбосари ва шериклари ҳақида гапирди

Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари жиноий фаолиятидан орттирган мол-мулклари ҳақида маълумот берди.

1283views0replies
0

Сенат

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Aкрам Раҳмонқуловнинг тергови бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, Aкрам Раҳмонқулов 2018 йилда Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлганидан кейин қурилиш соҳасига масъул вилоят ташкилотлари раҳбарлигига ҳамда вилоят тендер комиссиясига таниш-билишларини қўйиб, миллиардлаб бюджет маблағларини талон-торож қилган.
Хусусан, 2018-2020 йилларда жами 494 млрд сўмлик 82 та объектлар қурилишини ўз бошқарувидаги 9 та пудрат ташкилотларига олиб берган. 
Терговда Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм, Жиззах шаҳрида қурилган бозорда 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомобиль, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатловдан ўтказилган.
Ҳозирда Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериклари қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1283views0replies
0

Комментарии