Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда талабларга мос келмаган ташқи реклама объектлари бузилаётгани айтилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектларининг бузилиши бўйича изоҳ берди.

708views0replies
0

Facebook

Қайд этилишича, Тошкентда жойлашган 6 630 та конструкциянинг 3 207 таси ёки 50 фоизга яқинида камчилик аниқланган.
Тошкентда жойлашган ва талабларга номувофиқ деб топилган 3 207 та ташқи реклама объектларининг 1 459 таси йўл қатнов қисмида жойлашган, 124 тасида оралиқ масофага риоя қилинмаган, 1 104 тасининг эгаси аниқланмаган ҳамда 520 тасида бошқа камчиликлар аниқланган.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 31 декабрга қадар биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида ҳамда 2021 йил 31 декабрга қадар иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида жойлаштирилган ташқи реклама объектларини юқори технологияли қурилмаларга босқичма-босқич ўзгартириш назарда тутилган.
“Ўзгартириш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, бундай қурилмалар уларнинг эгалари томонидан ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади) ва ер майдони тартибга келтирилади, акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилинади ва барча харажатлар реклама объектлари эгаларидан ундирилади”, - дейилади хабарда.
Шу туфайли Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкентда ўрнатилган ташқи реклама объектларини тартибга келтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларда қатнашаётган барча иштирокчиларни қатъий равишда “Реклама тўғрисида”ги қонун ва Ҳукуматнинг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли қарори талаблари асосида ўтказилиши, ташқи реклама объектлари Тошкент шаҳрининг ташқи меъморий қиёфаси сақланишига, шаҳарсозлик меъёрларига ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминланишига ҳамда реклама тўғрисидаги қонун талабларига зид келмаслигига чақирган.
Аввалроқ, Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси ушбу ҳолат бўйича ўз позицияларини маълум қилганди.
708views0replies
0

Комментарии