Излаш
RUUZ

Жамият

ССП реклама объектлари бузилиши бўйича пойтахт ҳокимлигидан ҳуқуқий асос сўради

Савдо-саноат палатаси ушбу ҳолатни текшириш ва тадбиркорларнинг мулкини ҳимоя қилиш бўйича Бош прокуратурага ҳам хат юборган. 

591views0replies
0

Facebook

ССП Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳридаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) номаълум сабабларга кўра бузиб ташланаётганлиги бўйича текшириш ва тадбиркорларнинг хусусий мулкини ҳимоя қилиш мақсадида Бош прокуратурага хат юборилган.  
Шунингдек, реклама объектларини демонтаж қилишга асос бўлган ҳуқуқий ҳужжат ва бошқа маълумотларни олиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига сўров юборилган.
Ҳозирда Палатага аъзо бўлган 2 та тадбиркорлардан ушбу масала юзасидан келиб тушган мурожаатлар асосида судларга даъво аризалар киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бизнес-омбудсман ҳам ушбу ҳолатнинг қонунийлигини ўрганаётганини маълум қилганди.
591views0replies
0

Изоҳлар