• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 апреля 2021

Тошкент вилоятида 100 га яқин таълим муассасалари карантинга олинди

Вилоятда коронавирусга чалиниш кўпроқ мактабларда учраган.

831
0
Халқ таълими вазирлиги

Тошкент вилоятида жами 891 та мактабнинг 72 тасида 26 апрель ҳолатига 100 нафар ўқувчи ва 42 нафар ўқитувчида коронавирус инфекцияси аниқланган. Шу сабабли 64 та мактаб тўлиқ, 8 тасида 11-синфлар онлайн таълимга ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

514 та мактабгача таълим ташкилотларининг 9 тасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари аниқланган. Шу боис 7 та МТТ тўлиқ, 2 та гуруҳ онлайн таълимга ўтказилди.

Шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги 1, 2-сонли касб-ҳунар мактаблари, Чирчиқ тиббиёт техникуми, ЧДПИ академик лицейи, Чирчиқ давлат педагогика Институти, Тошкент давлат Жисмоний тарбия университети, 7-сонли мусиқа ва санъат мактаби, Олмалиқ шаҳридаги МиСИС, И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети филиалидаги 1 та гуруҳ онлайн таълим режимига ўтган.

831
0