Поиск
RUUZ

Криминал

Давлат рақамларини беркитиб “дрифт-шоу” уюштирган ҳайдовчилар жазоланди

Суриштирувда қоидабузар ҳайдовчиларнинг Тошкент шаҳрида яшовчи 22 ва 26 ёшли фуқаролар эканлиги аниқланган.

461views0replies
0

Видеодан кадрлар

Жорий йил 23 апрель куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахсларнинг катта йўлни тўсиб қўйиб ўз автомашиналарида турли манёврларни бажаришгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида мазкур ҳолат Бўстонлиқ тумани ҳудудида содир бўлгани, у ерда бир гуруҳ ҳамкасб ёшлар ўз автомобилларида давлат рақамларини беркитиб, “дрифт-шоу” уюштиргани аниқланган.
Шунингдек, қоидабузар ҳайдовчиларнинг шахсига ҳам аниқлик киритилиб, уларнинг Тошкент шаҳрида яшовчи 1999 йил ва 1995 йилда туғилган фуқаролар эканлиги аниқланди.
Ушбу ҳайдовчиларга нисбатан МЖтКнинг 125 ва 128-моддалари асосида белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва транспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
461views0replies
0

Комментарии