Поиск
RUUZ

Криминал

Хотин хиёнаткор эрини қўрқитиш учун босқинчи ёллади

Наманганда содир бўлган ҳолат бўйича жиноий иш очилди ва аёлнинг жияни қўлга олинди.

1902views0replies
0

Тергов департаменти

26 апрель куни соат 01:00 ларда Тўрақўрғон тумани Бахт маҳалласида яшовчи 58 ёшли А. Олимжоннинг уйига ниқобли шахслар кирган. Улар ухлаб ётган А. Олимжонга таёқ билан ҳужум қилган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Фаол қаршилик кўрсатилганидан кейин босқинчилар унга тегишли “Honor note-7” смартфонини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Аниқланишича, ушбу жиноятни А. Олимжоннинг турмуш ўртоғи 53 ёшли А. Муқаддаснинг буюртмасига асосан жияни 22 ёшли М. Нодирбек 21 ёшли Б. Шаҳзодбек билан содир қилган.
А. Муқаддас эри хиёнат қилаётганлиги сабабли, уни қўрқитиш мақсадида жиянига буюртма берган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
1902views0replies
0

Комментарии