• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 мая 2021

“Совет байроғининг баланд кўтарилиши ўзбек халқига ҳақорат” — Алишер Қодиров СССР байроғи ҳақида

“Миллий тикланиш” ДП раиси Халқлар дўстлиги санъат саройи олдидаги концертда кўтарилган СССР байроғига ўз муносабатини билдирди.

1499
0
facebook / russiauz

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Халқлар дўстлиги санъат саройи олдида Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган концерт вақтида кўтарилган СССР байроғини “ғаразли провокация” деб атади ва кескин қоралашини маълум қилди. 

“Биз санъатга қарши эмасмиз, санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршимиз.

Тараққийпарвар ўзбек зиёлилари ва оқкўнгил аждодларимизнинг қонига бўялган босқинчи совет давлати байроғини мамлакатимиз пойтахтининг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз”, - деб ёзади у. 

Шунингдек, Алишер Қодиров Бош прокуратурадан “провокацияга тегишли баҳо берилишини” кутиб қолишини қўшимча қилган.

1499
0