4 – 7 май кунлари Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб уруш даврига оид ретро машиналар марши ҳамда аҳолининг гавжум жойларида уларнинг тўхташи ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ретро машиналар марши ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:
4 май – соат 14.00 – 17.00 да – 22 ҳарбий шаҳарча – М. Улуғбек боғи – Х. Олимжон мавзейи – Динамо стадиони – Ирригация институти – Бодомзор чорраҳаси – “Ғалаба боғи” – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: М. Улуғбек боғи ва “Ғалаба боғи”;
5 май – соат 10.00 – 15.00 да – Қуролли Кучлар академияси – Тошкент Шимолий вокзали – Сирғали бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: Тошкент Шимолий вокзали, Сергели бозори ва “Ашхобод” боғи;
6 май – соат 14.00 – 19.00 да – “ЭКО” бозори – А. Дониш кўчаси, Mega Planet савдо-кўнгилочар маркази – Юнусобод кўчаси “Корзинка” савдо маркази –Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: “ЭКО” бозори, Mega Planet ва “Корзинка” савдо маркази;
7 май – соат 10.00 – 17.00 да – Tashkent City ХИМ – “Халқлар дўстлиги” санъат саройи – Чилонзор деҳқон бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: Tashkent City ХИМ, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ва Чилонзор деҳқон бозори.